Озарбайжон Президенти Жаноб Илҳом Алиевга ҲАМДАРДЛИК МАКТУБИ

Бугун Мамлакатингизни безовта қилаётган аҳвол ва ҳудудий можаролар бутун дунёни ва шу жумладан,  Биз шоир-ёзувчиларни ҳам ташвишга солмоқда. Аммо, Сиздаги кучли билим, беқиёс дипломатия ва Халкингиз – Миллатингизни севишингиз бизга таскин берибгина қолмай, халқингиз қалбида эртанги ёруғ кунларга, бахтли келажакка умид уйғотади.

Ассалому алайкум, Жаноб Президент!

Бугун Мамлакатингизни безовта қилаётган аҳвол ва ҳудудий можаролар бутун дунёни ва шу жумладан,  Биз шоир-ёзувчиларни ҳам ташвишга солмоқда. Аммо, Сиздаги кучли билим, беқиёс дипломатия ва Халкингиз - Миллатингизни севишингиз бизга таскин берибгина қолмай, халқингиз қалбида эртанги ёруғ кунларга, бахтли келажакка умид уйғотади.

Аслида Биз, Бутун Дунё Шоир-Ёзувчилари ҳар қандай урушга қаршимиз, аммо, Сиздаги ҳолат одамни ўйлашга мажбур қилади... Чунки, Сиз ўзга Мамлакат тупроғи учун эмас, Ўз юртингизда, Ўз тупроғингиз учун курашмоқдасиз! Бутун Сиёсатчилар таькидлаётгани каби, Сизнинг ва халқингизнинг бошқа танлови қолмаган ва энг сўнгги чора шу эди... Озарбайжоннинг эртаси, Халқнинг келажаги учун ҳаракат қилиш вақти келганлиги таькидланмоқда. 

Озарбайжон халқи жаҳонни қанчадан-қанча даҳолар, улуғ Алломалар билан сийлаган. Озарбайжон ажойиб инсонлари, меҳмондуст халқи билан дунёга машҳур. Улар бугунги шундай синовли кунларда ўзларининг сабр-тоқатлари ва инсонпарварлиги билан бутун дунёга намуна бўлишларига умид қиламиз!

Сизни ва меҳрибон Халқингизни сидқидилдан қўллаб-қувватлаб, бу халқдан эртага кўплаб Даҳолар етишиб чиқишига ишонамиз.

Təklifinizi, şikayətinizi bizə yazın. Sizi dinlərik. 055 634 88 31